Термиз шаҳридаги халқаро транспорт-логистика хаби БМТ Қочқинлар бўйича олий комиссари бошқармасининг Глобал таъминот тармоғига қўшилди. У дунёдаги шундай омборларнинг саккизинчиси бўлди. Ҳар йили тармоқ инқирозларга жавоб бериш учун 500 млн доллардан ортиқ гуманитар ёрдам кўрсатади.
Ўзбекистон Афғонистонга озиқ-овқат ва дори-дармонлар билан бирга «саломатлик поезди» жўнатди. Ўзбекистонлик шифокорлар 25−30 декабрь кунлари Балх вилоятида аҳолини бепул тиббий кўрикдан ўтказади.
АҚШ Исроил ҳукумати 30 кун ичида Ғазо секторидаги гуманитар вазиятни яхшилаш чораларини кўрмаса, Исроилни ҳарбий қўллаб-қувватлашни чеклаши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
2023 йилда Ўзбекистонга 30 та давлатдан умумий қиймати 197 млн 842 минг доллар миқдоридаги гуманитар ёрдам юклари кириб келди. У асосан Германия, Хитой, Швейцария, АҚШ ва Бельгиядан юборилган ва катта қисми соғлиқни сақлаш соҳасига тўғри келади.
Байден ҲАМАСнинг Исроилга ҳужумини 11 сентябрь воқеаларига қиёслади. АҚШ ва Исроил разведкаси «Ал-Аҳли» касалхонасидаги портлашда «кўпи билан бир неча ўн нафар» одам ўлган деб ҳисобламоқда. Миср ва АҚШ раҳбарлари гуманитар ёрдам коридорини очиш бўйича келишиб олди.
Ўзбекистондаги жамоат ташкилотлари ва ўзбек ишбилармонлари томонидан йиғилган 10,5 тонна гуманитар юк Украинага етказилди. Улардан кийим-кечак ҳамда тиббий буюмлар ўрин олган. Аввалроқ Украинадан дам олиш ва реабилитация учун 45 нафар боладан иборат гуруҳ Тошкентга етиб келганди.
Туркиядаги зилзилалардан жабрланганларга ҳукумат, тадбиркорлар ва Ўзбекистон аҳолиси томонидан 170 тонна инсонпарварлик ёрдами йиғилиб, улар 6 та юк самолёти ва 7 та юк машинасида мамлакатнинг турли ҳудудларига етказилди.
Ўзбекистон Туркияга зилзиладан жабр кўрганлар учун гуманитар ёрдам ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бир гуруҳ қутқарувчиларини жўнатади.
Ўзбекистон зилзила ва тошқиндан жабр кўрган Афғонистонга 74 тонна гуманитар ёрдам жўнатди.
2021 йил ноябрь ойидан буён Термиз орқали Афғонистонга 42 минг тоннага яқин озиқ-овқат маҳсулотлари жўнатилган. Ўзбекистон ТИВ халқаро шерикларни Термиз логистика хабидан фойдаланган ҳолда мазкур давлатни қўллаб-қувватлашда фаол ҳамкорлик қилишни таклиф этди.
Закарпатяга Ўзбекистон томонидан юборилган яна бир инсонпарварлик юки — қиймати 1 млн доллардан зиёд 19 тоннадан ортиқ дори-дармон етиб борди.
8 апрель куни Ўзбекистондан Украинага 34 тоннадан ортиқ гуманитар ёрдам етиб келган. Закарпатська вилояти раҳбари Виктор Микита кўрсатилган ёрдам учун Ўзбекистонга миннатдорчилик билдирган. Украинага гуманитар ёрдам юборилганлиги ҳақида ҳозирча Ўзбекистоннинг расмий идоралари томонидан хабар берилмади.
Пайшанба куни Ўзбекистондан Афғонистонга гуманитар ёрдам юкланган поезд жўнаб кетди. 63 вагонга озиқ-овқат, кийим-кечак ва кўмир ортилган.
Афғонистондаги вазиятнинг беқарорлашишига олиб келиши мумкин бўлган гуманитар фалокатнинг олдини олиш учун афғон халқига аниқ ёрдам кўрсатиш ниҳоятда муҳим ҳисобланади, дея таъкидлади Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов.
Япония гуманитар эҳтиёжларнинг ўсиб бораётганлиги сабабли Афғонистон ва қўшни мамлакатларга 65 млн доллар миқдорида фавқулотда грант ажратади. Шундан 200 минг доллари Ўзбекистонга берилади.
БМТ Қочқинлар масалалари бўйича бошқармаси томонидан уч кунда Термиз халқаро аэропортига Афғонистон учун 100 тонна гуманитар юк олиб келинди. Юклар Афғонистоннинг Мозори-Шариф шаҳрига «Термиз — Ҳайратон» чегара пункти орқали етказилади. Унга қадар эса Termez Cargo Centre логистика марказида сақланади.
Термиздаги логистика маркази Афғонистон учун мўлжалланган гуманитар ёрдамнинг биринчи партиясини қабул қилди. БМТ Қочқинлар масалалари бўйича бошқармаси томонидан юборилган юклар Мозори-Шарифга юк машиналарида етказилади. Биринчи юкнинг ҳажми 32 тоннани ташкил этган.
БМТнинг Қочқинлар масалалари бўйича бошқармаси Ўзбекистонга афғон халқи учун гуманитар ёрдам ортилган учта самолёт юборишни режалаштирмоқда. Гуманитар юк Термиздан Ҳайратон чегара пункти орқали Мозори-Шарифга етказилади. Бундай самолётларнинг биринчиси октябрь ўртасида Ўзбекистонга етиб келади. Шунингдек, агентлик Афғонистон билан чегарадош ҳудудларда логистик марказларни ташкил этишни кўзлаган.
14 сентябрь куни Ўзбекистон афғон халқига 25 та вагонда зарур маҳсулотлардан иборат инсонпарварлик ёрдамини юборди. Ўзбекистон делагацияси «Толибон» вакиллари билан учрашиб, мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди ва эсдалик совғаларини топширди.
Ўзбекистон Афғонистонга шошилинч гуманитар ёрдамни кўрсатди. Қўшни афғон мамлакатига 1000 дона кислород баллонлари юборилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг